Фото: “Дунё” АА
Қатар компанияси Ўзбекистонда таълим ва кўнгилочар боғ барпо этиш лойиҳасида иштирок этиши мумкин, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Маълум қилинишича, элчихона кўмагида Ўзбекистоннинг SilkRoadInvest Group масъулияти чекланган жамияти ва Қатарнинг Power International Holding (PIH) компанияси раҳбарияти ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Музокаралар давомида Тошкент вилоятида 180 гектар майдонда умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларига тенг бўлган Silk Road Land Edutainment Park боғини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон вакиллари Қатар томонига мазкур лойиҳанинг бизнес режасини тақдимот қилди. Қизғин муҳокамалардан сўнг томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Учрашув якунида мазкур лойиҳа жойлашган манзилни кўздан кечириш ва уни амалга ошириш шартларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида 2024 йил февраль ойида Power International Holding компанияси вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Маълумот учун, 1983 йилда ташкил этилган Power International Holding Қатарнинг хусусий сектордаги энг йирик компанияси ҳисобланади. Компания бугунги кунда дунёнинг 19 та мамлакатида фаолият олиб бормоқда. Forbes нашрига кўра, ПИҲ Яқин Шарқдаги ўн учинчи энг йирик компания ҳисобланади. Корхона ишчилари сони 65 мингдан ортиқ. Шу кунга қадар амалга оширган лойиҳалари сони 1100 тани ташкил қилади. Компаниянинг Қатардаги озиқ-овқат саноатидаги улуши 70 фоиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди