date
views 487

100 мингга яқин ўзбекистонликлар Кореяга ишга таклиф қилинмоқда

100 мингга яқин ўзбекистонликлар Кореяга ишга таклиф қилинмоқда
Илк бор Кореяга 2024 йилда ишга юбориш учун 100 минг нафар ўзбекистонлик танловларга жалб қилинади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, Корея E-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари танловларга жалб қилинади:

- Ишлаб чиқариш соҳасида — 22 минг 248 нафар;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида — 6 минг 858 нафар;
- Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида — 5 минг 403 нафар (асосан аёллар учун);
- Қурилиш соҳасида — 2 минг 898 та.

Дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8—14 февраль кунлари амалга оширилади. Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши керак. Ойлик маош ўртача 2000—2500 АҚШ долларини ташкил этади.

Кореяда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республиканинг барча ҳудудларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида Қирол Сежонг фондининг кореялик профессионал ўқитувчилари томонидан корейс тили курслари ташкил этилган.

Шунингдек, 2024 йил давомида E-9 ва бошқа ишчи визалари асосида танловлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Натижада йил якунига қадар 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари танловларга жалб этилади.

Батафсил маълумот учун: +99871 202 33 55, +99871 200 00 61.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 100 мингга яқин ўзбекистонликлар Кореяга ишга таклиф қилинмоқда