Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятдаги давлат ташкилоти раҳбарларига мурожаат қилиб, муаммоси ечимини кутаётган фуқаро мурожаатлари билан шахсан раҳбарларнинг ўзи шуғулланиши кераклигини, мурожаатчи шикоятига ечим топилмаса, раҳбарларни шу сабаб ишдан олишини айтди.
"Мурожаат учун ишдан олиб ташлайман. Валламатинг бўлса ҳам, бунақа тажрибанг менга кўринмайди. Бирорта мурожаат эътибордан четда қоладиган бўлса, муддати бузилган бўлса, фуқаро ундан норози бўлса, ёки уни бориб кўрди-ю, ҳал қилмаган бўлса, масалан Оҳангарон шаҳрида муаммони бориб ўрганган, фуқаронинг моддий ҳолати яхши бўлгани учун мурожаатини рад қилган. Аммо мурожаатчига бу ҳақда айтмаган. Мурожаатчи эса бизга ‘келиб расмга туширишди, лекин ҳеч қандай жавоб бермади’ деяпти.
Лозим топилмаган бўлса, буни мурожаатчига айтиб, тушунтириш керак-да. Қабулда ҳар хил нарсалар бўлди. Кимдир қизининг сарпосига ҳам пул сўрайди. Ўрганиш керак бунақа ҳолатларда. Кимнингдир ейдиган овқати бўлмаган пайтда мен сарпога пул бериб турсам, бу тепага ҳам, пастга ҳам, қонунга ҳам, Яратганнинг ўзига ҳам маъқул келмайди. Жойида айтиш керак, моддий ёрдамга муҳтож бўлмаса, биз сизга беролмаймиз деб", — деди ҳоким.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг билдиришича, Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган сайёр қабулда 126 нафар фуқаронинг 200 дан ортиқ мурожаати ўрганилиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли бошқарма, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
"Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди. Бу каби сайёр қабуллар келгусида вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади", — дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин