Фарғонада омборхонасида 7,1 кг наша сақлаб келган шахс аниқланди

Фарғонада омборхонасида 7,1 кг наша сақлаб келган шахс аниқланди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 9 феврал куни туман ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида “Беруний” МФЙда яшовчи, 46 ёшли А.Х. яшаш хонадонининг омборхонасида жами 7 килограмм 170 грамм миқдорида наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар