Фарғонада миллиардлаб сўмлик дори контрабандаси фош этилди

Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний равишда мамлакат ҳудудига олиб кириш билан боғлиқ йирик ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.
Маълумотларга кўра, тезкор тадбир Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар органлари ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган.
Текширувлар давомида бир гуруҳ шахслар томонидан умумий қиймати 3,2 миллиард сўм бўлган 30 660 дона Regopen ва 925 дона “Тропикамид” дори воситаси Ўзбекистонга яширин йўллар орқали олиб кирилгани маълум бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, контрабанда қилинган дори воситалари Вазиё маҳалласи ҳудудидаги давлат чегарасида ўрнатилган сим тўсиқларни бузиш орқали мамлакатга киритилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур дори воситалари ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!