Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, шу мақсадда аҳолига яна 60 минг гектар ерлар тарқатилади. Бунинг натижасида 1,5 млн тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 млн долларга ошириш мумкин бўлади. Ёшларни деҳқончиликка яхши ўқитиб, бу ерларда банд қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, аҳолига бўлиб берилган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларига саноат ва кооперацияни кенг олиб кириб, қўшимча 1 млрд долларлик маҳсулот етиштириш мумкинлиги қайд этилди.
Бунинг учун 1 трлн сўм кредит учун ресурс ажратилади. Ушбу кредитлар кооперация асосида маҳсулот етиштириш, техника, айланма маблағ учун 100 млн сўмгача гаровсиз, 150 млн сўмгача гаров таъминоти 50 фоизга пасайтирилган ҳолда берилади.
Жами 10 мингта техника фермер ва деҳқонларга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан лизингга берилади. Четдан олиб келиниб, лизингга бериладиган мотокултиватор ва минитракторларга божхона имтиёзи 3 йилга узайтирилади.
Бундан ташқари, йиғилишда иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни қўллаб-қуввалаш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди. Иссиқхона хўжаликларини кредитлаш механизмини қайта кўриб чиқиш топширилди.
Президент ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди. Ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди