14:20 / 19.02.2024
189

Адвокат прокурорнинг сўзларига эътироз билдирди: “Кариев пушаймонлик хати ёзмаган, унинг айби йўқ”

Адвокат прокурорнинг сўзларига эътироз билдирди: “Кариев пушаймонлик хати ёзмаган, унинг айби йўқ”
Адвокат Темур Раҳматов.
Фото: “Дарё”

“Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суднинг навбатдаги мажлисида Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.Кариевнинг адвокати Темур Раҳматов прокурорнинг музокара сўзидаги маълумотга реплика (суд жараёнида бирор томоннинг қаршилик, норозилик билдириши) қилди.

"Прокурор музокара сўзида Кариевнинг айби — унинг пушаймонлик хати, аризаси ва судда келтирилган далиллар орқали ўз исботини топди деди. Бироқ Кариев ҳеч қачон пушаймонлик хати ёзмаганини эслатиб ўтмоқчиман. Кариев “Док-1 Макс” судида сироп бўйича ҳеч қандай айби йўқлиги учун пушаймонлик хати ёзмаган. Фақат битта ариза ёзган", — деди адвокат Раҳматов.

Фото: “Дарё”
Судья адвокатга “Айнан қайси аризани назарда тутяпсиз? Жабрланувчиларга ёрдам бермоқчи экани ҳақидаги аризаними?”, дея савол берди. Адвокат “Ҳа, Кариевнинг ўзи ҳам ота бўлгани учун, уч нафар фарзанди борлиги учун жабрланувчиларга чин дилдан ёрдам бермоқчи эди, бироқ бу нотўғри талқин қилинди”, дея жавоб қайтарди.

Фото: “Дарё”
Суд айни пайтда судланувчиларга сўз берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият