Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган «3-сонли мисни бойитиш фабрикаси»да темир конструкциялари кучли қор ёғиши натижасида қулаб тушди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бугун, 20 феврал куни соат тахминан 08:00 ларда Олмалиқ шаҳар саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган «3-сонли мисни бойитиш фабрикаси»да бирламчи маълумотга кўра темир конструкциялари сурункали қор ёғиши натижасида қулаб тушган.
Содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида воқеа жойида қурувчи компаниясининг 32 нафар ишчилари (барчаси Ҳиндистон Республикаси фуқаролари) жабрланган, улардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.
Айни вақтда содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳи тузилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди