date
views 108

Бухорода майнинг ферма ташкил этган иккита хонадон давлатга 860 млн сўм зарар етказди

Бухорода майнинг ферма ташкил этган иккита хонадон давлатга 860 млн сўм зарар етказди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бухоро вилоятида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган хонадонлар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департамент ҳамда “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармалари томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида фуқаро А.З. қонунга хилоф равишда майнинг ферма фаолияти билан шуғулланиб келиб, ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида 10 та тўпламдаги майнинг крипто-актив қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, давлат ва жамият манфаатларига 531,4 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Шу каби, департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Ш. ўз уйида 5 та тўпламдаги майнинг крипто-актив қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, давлат ва жамият манфаатларига 328,7 миллион сўм зарар етказгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода майнинг ферма ташкил этган иккита хонадон давлатга 860 млн сўм зарар етказди