13:05 / 19.03.2024
164

Тошкентда Миллий гвардия формасида юрган шахс қўлга олинди

Тошкентда Миллий гвардия формасида юрган шахс қўлга олинди
Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Миллий гвардия ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний равишда ҳарбий дала кийимида юрган сохта ходим қўлга олинди.

Қайд этилишича, 17 март куни соат 13:05 ларда Тошкентнинг “Эски Жува” бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Миллий гвардия ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. экани, шунингдек Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши аниқланган.

Фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрда Наманган вилоятининг Давлатобод туманида сохта ДХХ ходими ушланганди. У маҳаллий фуқаронинг танишига нисбатан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини бошқа енгилроқ жазо турига ўзгартириб беришни ваъда қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Миллий гвардия формасида юрган шахс қўлга олинди