date
views 10 714

Ақтўбелик 40 ёшли аёл 14-фарзандини дунёга келтирди

Ақтўбелик 40 ёшли аёл 14-фарзандини дунёга келтирди

Кеча, 29 август куни Ақтўбеда истиқомат қилувчи аёл 14-фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашрига асосланиб “Qalampir.uz” хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, болакай 4.130 килограмм вазн билан дунёга келган.

“Чақалоқнинг ҳам, онанинг ҳам аҳволи яхши. Авваллари 16-18тагача фарзанд кўрган аёллар ҳақида эшитганмиз. Бироқ 90-йиллардан буён биринчи бор бир оилада дунёга келаётган 14-фарзанднинг туғилишига кўмаклашдик. Янги туғилган болакай ҳам оиладаги қолган 13та ака-опалари сингари соғлом”, дейди шифокорлар.

14 фарзанднинг онаси уй бекаси. Унинг турмуш ўртоғи мамлакатдаги нефть ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотда фаолият юритади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ақтўбелик 40 ёшли аёл 14-фарзандини дунёга келтирди
-->