
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Хитойнинг Zhongke Shangsheng New Energy Vehicle компанияси раҳбари Ли Мин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Хитой компанияси томонидан вилоят ҳудудида амалга ошириш режалаштирилаётган махсус транспорт воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, инвестицион лойиҳа доирасида бинолар ва хонадонлар учун инновацион тайёр ҳолдаги девор, шифт ва ер қопламалари ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.
Хитой компанияси томонидан ушбу лойиҳалар учун 80 млн долларгача инвестиция киритиш режа қилинаётганлиги маълум қилинди.
Бугунги учрашув чоғида амалга ошириш кўзда тутилаётган лойиҳани “Қўқон” ЭИЗ ҳудудига ёки вилоятдаги кичик саноат зоналаридан бирига жойлаштириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди, Хитой компанияси томонидан лойиҳанинг аниқ концепцияси ҳамда уни амалга оширишнинг ва молиялаштиришнинг режа-жадвали ишлаб чиқилгач, яқин кунларда музокараларни давом эттиришга келишиб олинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар