10:18 / 13.04.2024
212

Жиззахда кўп қаватли бино томига яна бир қават қурилаётгани бўйича маълумот берилди

Жиззахда кўп қаватли бино томига яна бир қават қурилаётгани бўйича маълумот берилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳри Мустақиллик кўчасидаги кўп қаватли турар жой биноларига қўшимча қават қурилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, 2018 йилда Жиззах шаҳар ҳокими қарори билан “М.К.” МЧЖга “Зилол” МФЙ Мустақиллик кўчаси ҳудудидан кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши учун ер майдони ажратилган. Жиззах вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан лойиҳа ишларини амалга ошириш мақсадида архитектура-режалаштириш топшириғи берилган.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. “ЎзгашЛITI” ДУК томонидан объект учун геологик тадқиқотлар натижалари бўйича хулоса берилган. “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Жиззах филиалидан юқоридаги объектларга 2019 йил 23 апрель ва 2020 йил 4 февралда экспертиза хулосалари олинган.

Объект 2019 йил 1 апрелда Жиззах вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан 5 қаватли турар жой сифатида рўйхатдан ўтган. Буюртмачи “Метан Кореа” МЧЖ томонидан қурилган 1а- ва 2а-уй 2021 йил тегишли далолатномалар билан фойдаланишга қабул қилинган.

2023 йилда Жиззах шаҳар қурилиш бўлими томонидан мазкур объектдаги 1а-уйнинг ихтисосини ўзгартириш ва реконструкция қилишга рухсатнома берилган. Объектда Жиззах шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан 1а- ва 2а-уйга мансарда қуриш учун 2023 йил архитектура режалаштириш топшириқлари ишлаб чиқилган бўлиб, Жиззах вилояти қурилиш ва коммунал хўжалиги бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2023 йил 12 июндаги хулосаси олинган.

Жиззах шаҳар “Зилол” МФЙ Мустақиллик кўчаси ҳудудидан “5 қаватли бинога мансарда қуриш” 1а- ҳамда 2а-кўп қаватли турар жой биносига мансарда қуриш бўйича “Проект экспертиза” МЧЖ томонидан 2023 йилда эксперт хулосалари олинган.

1а- ва 2а-сонли 5 қаватли уй-жойлар фойдаланишга қабул қилинган, 3а- ва 4а-сонли уйларда таъмирлаш ишлари якунланмагани сабабли фойдаланишга қабул қилинмаган.

Бундан ташқари, буюртмачи “Метан Кореа” МЧЖ томонидан 1а-уйнинг том қисмида ғишт териш ишларини бажариш жараёнида техника хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этилмагани сабабли ҳудудий назорат инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида кўрсатма расмийлаштирилиб, аниқланган қоидабузарлик бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан жарима қўлланилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда кўп қаватли бино томига яна бир қават қурилаётгани бўйича маълумот берилди