07:14 / 17.04.2024
131

Юнусободда дарахткушлик: тунда ниқобли шахслар рақамсиз экскаваторда дарахтга шикаст етказган

Юнусободда дарахткушлик: тунда ниқобли шахслар рақамсиз экскаваторда дарахтга шикаст етказган
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги мактаб ёнида 16 апрелга ўтар кечаси бир гуруҳ ниқобли шахслар томонидан давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида дарахт кесаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат томонидан назоратга олиниб, ушбу манзилда ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

Ўрганилаётган ишлари давомида Юнусобод тумани “Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги 16-сонли аҳоли яшаш хонадонларининг орқа қисмида номаълум фуқаролар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдизи билан олиб ташланган.

"Таг қисми билан олиб ташланган сафора тегишли соҳа мутахассислари ҳамда туман экология бўлими масъуллари томонидан агротехник қоидалар ва методларга асосланган ҳолда ишлов берилиб, биологик ўғитлар билан тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилган ҳолда ўз ўрнига қайта экилди", — дейилади вазирлик ахборотида.

Қўшимча қилинишича, ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллаш борасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободда дарахткушлик: тунда ниқобли шахслар рақамсиз экскаваторда дарахтга шикаст етказган