Тошкент шаҳрида иккиламчи (эски) уй-жойларнинг ўртача нархи йил давомида қарийб 13 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассисларининг ҳисоботида келтирилди.
Унга кўра, 2024 йилнинг апрель ойида иккиламчи уй-жой нархи 0,7 фоизга пасайди, йиллик кўрсаткичларда эса иккиламчи уй-жой нархи 11,6 фоизга ошди.
Иккиламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши қуйидаги вилоятларда қайд этилди:
- Тошкент — 23,6 фоиз;
- Бухоро — 21,3 фоиз;
- Хоразм — 20,5 фоиз.
Ўз навбатида, Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди. Март ойида пойтахтда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи атиги 0,2 фоизга кўтарилган бўлса, апрель ойида 1,1 фоизга ошган.
Нарх ўсишининг энг юқори суръатлари Бектемир — 3,8 фоиз, Яккасарой — 3,6 фоиз ва Чилонзор — 3,1 фоиз туманларида қайд этилди.
Умуман, апрель ойида Ўзбекистон уй-жой бозоридаги фаоллик ўсди. Ушбу ойда битимлар сони 11,2 фоизга ошиб, савдолар 20 мингта битимни ташкил этди.
Ҳудудлар бўйича кўчмас мулк бозоридаги фаолликнинг энг катта ўсиши Навоий (24 фоиз) ва Сирдарё вилоятларида (22,3 фоиз) шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (23,5 фоиз) қайд этилди. Пойтахтнинг уй-жой бозорида битимлар сони эса ой давомида 6,5 фоизга ошди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»