Фото: Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги
Қозоғистон 2024 йилги суғориш мавсумида Ўзбекистондан Дўстлик канали орқали 922 миллион куб метр сув олади. Бу ҳақда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари иштирок этган давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Туркистон вилоятидаги Шардара сув омборида 4,8 миллиард куб метр сув тўпланган. Қозоғистон жанубидаги далаларни суғоришда фойдаланиладиган Тўқтагул сув омборида (Қирғизистон) 8 миллиард куб метр сув йиғилди.
Йиғилишда, шунингдек, Норин—Сирдарё сув омборлари каскади ишининг 2024 йилнинг 30- сентябрига қадар прогноз жадвали тасдиқланди.
Иштирокчилар йил бошидан буён Қозоғистон раислик қилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ишларни ҳам алоҳида муҳокама қилди. Қозоғистон барча ташкилий ишларни якунлаган. Шунингдек, “Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик механизмини яратиш тўғрисида”ги шартнома лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
“Ҳозирда биринчи галдаги вазифамиз тошқин сувини йиғишдир. Биз уни Каспий денгизи, Балхаш, Қамиш-Самар кўлларига, Улитов вилоятидан Қизилўрда вилояти кўлларига ва бошқаларга жўнатамиз. Шу билан бирга жанубий вилоятларни сув билан таъминлаш ҳам муҳимдир. Бу борада эса сув дипломатияси муҳим аҳамиятга эга”, — деган Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов.
Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссияси навбатдаги йиғилиши 2024 йилнинг сентябрида Туркманистонда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди