368
“Фарҳод” деҳқон бозорида Миллий гвардия ходимлари ва қулупнай сотувчилар ўртасида жанжал содир бўлди
Кадр: Instagram
Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси “Фарҳод” деҳқон бозорида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудида қулупнай савдоси билан шуғулланаётган сотувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида тортишув юз бергани тасвирланган видео тарқалди. Унда ходимлар сотувчилардан бу ерда ноқонуний савдо қилиш мумкин эмаслиги, бунга жавобан сотувчилар бақир-чақир қилганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, 15 май куни соат 11:00 ларда “Фарҳод” деҳқон бозори ҳудудига бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб борган.
Улар қаторида қулупнай сотаётган ва ушбу бозорда мунтазам жанжал келтириб чиқаришда ном таратган фуқаро Г.С. ва Б.М. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, атрофдагилар эътиборини ўзларига қаратган ҳолда жанжал кўтарган.
Миллий гвардия ва профилактика инспекторининг огоҳлантиришига қарамасдан, жамоат жойидаги юриш-туриш қоидаларини менсимаган ушбу фуқаролар эса ўрнатилган тартибда ҳудудий профилактика инспекторининг хизмат хонасига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик) ва 194-1- (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилганликлари юзасидан, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига юборилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди