00:15 / 22.05.2024
66

2024 йилда Ўзбекистонга мингдан ортиқ британиялик турист юборилиши режалаштирилмоқда

2024 йилда Ўзбекистонга мингдан ортиқ британиялик турист юборилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг етакчи сайёҳлик компанияси Explore Worldwide директори Саймон Гроув билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Маълум қилинишича, мулоқот чоғида Буюк Британиядан сайёҳларни Ўзбекистонга кенг жалб этиш ва 2024 йилда улар учун мамлакатимизни жозибадор йўналиш сифатида таништириш масалалари муҳокама қилинди.

Хориж томонига мамлакатимиз тарихий шаҳарларининг туризм салоҳияти, сўнгги йилларда барпо этилган жаҳон стандартлари асосидаги меҳмонхоналар, ички транспорт инфратузилмаси, овқатланиш масканлари ҳамда хорижий сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг исломий меъморчилик, буддизм, этно ва тоғ туризми салоҳиятига бағишланган видеоматериаллар намойиш қилинди.

Британия вакили мамлакатимизда янги сайёҳлик йўналишлари ва туризм контентларини ишлаб чиқиш, соҳада янги лойиҳаларни амалга ошириш, хорижий сайёҳларга қулайликлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлардан яхши хабардор эканлигини билдирди.

Ўзбекистон кейинги йилларда хорижлик, хусусан британиялик сайёҳлар орасида кенг оммалашди. Биз британиялик сайёҳларни Ўзбекистонга қизиқишини янада ошириш учун компания сайтининг ”манзиллар“ бўлимида Ўзбекистон учун алоҳида рукн очдик”, – деди Саймон Гроув.

Музокаралар натижасида, Explore Worldwide билан ҳамкорликда Буюк Британияда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, вебинарлар ўтказиш, шунингдек, жорий йил давомида 1000 дан зиёд сайёҳни мамлакатимизга юбориш бўйича келишувга эришилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2024 йилда Ўзбекистонга мингдан ортиқ британиялик турист юборилиши режалаштирилмоқда