12:50 / 07.09.2016
9 837

Саудия Арабистони муфтийси Эрон етакчисини “мусулмон эмас”, деб атади

Саудия Арабистони муфтийси Эрон етакчисини “мусулмон эмас”, деб атади

Муфтий Абдулазиз Аш-Шайх Эрон оятуллоҳи Али Ҳаманоий Саудия ҳукуматини ўтган йили Ҳаж амалларини бажараётиб, у ердаги тирбандлик туфайли ҳаётдан кўз юмган мусулмонларнинг ўлимида айблаганидан сўнг унга нисбатан шундай муносабат билдирди, дейилади "Кун" нашрида.

Бундай айбловлар икки мамлакат муносабатларининг кескинлашувини билдиради.

Ҳаманоий душанба куни ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида саудияликларни Ҳаж сафарини адо этаётганларга сув бериб ёки тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига шафқатсиз қотиллар сифатида ўлишига йўл қўйиб берганликда айблайди.

Саудия муфтийси эса Ҳаманоийнинг бундай айбловидан “ажабланмаслиги”ни айтди.

“Шуни англаб етиш керакки, улар (эронликлар) мусулмон эмас, чунки улар мажуъс авлодларидир ва уларнинг мусулмонларга, айниқса сунний мазҳабдаги мусулмонларга бўлган адовати азалдан маълум”, - деди саудиялик муфтий.

Манбага кўра, 2015 йилда Ҳаж зиёрати давомидаги тирбандлик натижасида камида 2 426 киши ҳалок бўлган. Уларнинг орасида энг кўп ҳалок бўлганлар, яъни 464 нафар киши Эронга тўғри келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саудия Арабистони муфтийси Эрон етакчисини “мусулмон эмас”, деб атади