
Фото: Видеодан кадр
Тармоқларда Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи дарс вақтида 2 нафар ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, воқеа 23 май куни Тупроққалъа туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. 6-синф ўқувчилари география фани дарсида ўзаро гаплашиб ўтиргани учун ўқитувчи танбеҳ берган. Кейин эса уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.
Видеоёзув тармоқларда тарқалиб, масъуллар ўрганганидан сўнг ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ариза ёзган, ишдан бўшатилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар