17:37 / 29.05.2024
203

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тарифлари қайта кўриб чиқилишини эълон қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан суғурта товонлари ўз вақтида тўланмаётгани ҳамда тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаётгани бўйича транспорт воситалари эгаларининг мурожаатлари сони ортиб бормоқда.

Таҳлилларга асосан 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмагани сабабли турли хил йўллар билан тўловлар кечиктириб келинмоқда. Хусусан, 2023 йилда Тошкент шаҳрида зарарлилик даражаси 146 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб барқарор белгиланган 40 миллион сўм суғурта суммаси ЙТҲларда жабрланувчиларга етказилган зарарлар бўйича харажатларини етарли даражада қоплашга имкон бермай қолди.

Жаҳон банкининг статистикасига асосан, Ўзбекистонда истеъмол нархи индекси охирги 5 йил давомида 160 фоизга ошган, бундан ташқари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўсиши 265 фоизни ташкил этган, базавий ҳисоблаш миқдори эса 168 фоиз ўсиш динамикасини кўрсатган.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистонда белгиланган суғурта пули ва суғурта мукофоти ҳозирда яқин қўшни давлатлар ҳамда чет эл давлатлари билан солиштирганда энг кам кўрсаткични ташкил этади.

Мазкур муаммонинг ечими сифатида асосли ҳисоб-китоблар натижасида, яъни транспорт воситалари эгалари ва суғурта ташкилотлари учун мақбул суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш режалаштирилмоқдa”, — дейилади хабарида.

Агентлик янги суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини Napp connect bot Telegram-ботига юборишни сўради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин