Ўзбекистон президентининг Туркияга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон президентининг Туркияга расмий ташрифи якунланди
Анқара шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида қатор олий даражадаги тадбирлар ўтказилди.

Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказдилар.
Ўзбекистон президентининг Туркияга расмий ташрифи якунланди
Музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация ва 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Президентлар илк бор етакчи корхона ва компаниялар раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказдилар.
Ўзбекистон президентининг Туркияга расмий ташрифи якунланди
Давлат раҳбарини Туркиянинг олий давлат мукофоти – "Туркия Республикаси нишони" билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ташриф тадбирлари якунланганидан сўнг, "Эсонбуға" халқаро аэропортида президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси кузатиб қўйди.

Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар