15:19 / 09.06.2024
154

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига субсидия, компенсация ажратиш тартиби ишлаб чиқилди

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига субсидия, компенсация ажратиш тартиби ишлаб чиқилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг “Меҳнат мигрантларига субсидия, компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу низом президентнинг 2024 йил 4 апрелдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига субсидия, компенсация ажратиш тартибини белгилайди.

“Хорижда иш” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
  • хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда — БҲМнинг уч бараваригача (1 миллион 20 минг сўмгача) миқдорда;
  • хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга ишчи визани расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг беш бараваригача (1,7 миллион сўм) миқдорда;
  • йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг икки бараваригача (680 минг сўмгача) миқдорда компенсация тўланади.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила сифатида эътироф этилган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича сугари фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш тўғрисида жамғармага буюртманома киритади.

Буюртманома қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
  • фуқаро “Хорижда иш” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида “хорижда ишга жойлашган шахс” мақомида бўлмаса;
  • агентлик ёки лицензияланган хусусий бандлик агентликлари орқали ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетмаган бўлса;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила сифатида эътироф этилган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилгани тасдиқланмаса;
  • суғуртада тахмин қилинаётган воқеалар таваккалчилиги тўлиқ расмийлаштирилмаган бўлса;
  • ҳар бир суғурталанган фуқаро учун 12 ойлик давр мобайнида бир мартадан ортиқ мурожаат қилинган бўлса.

Субсидия, компенсациялар 2024 йил 1 июндан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Компенсациялар олиш бўйича ариза қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
  • фуқаро “Хорижда иш” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида “хорижда ишга жойлашган шахс” мақомида бўлмаса;
  • агентлик ёки лицензияланган хусусий бандлик агентликлари орқали ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетмаган бўлса;
  • асослантирувчи ҳужжатлар бўлмаса ёки талабга жавоб бермаса.

Ариза рад этилган тақдирда фуқаро кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот учун, охирги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг киши ривожланган давлатларга юборилган. 2024 йилнинг январь март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаро қайтиб келгани маълум қилинганди. Йил охиригача яна 250-300 минг киши қайтиши прогноз қилинмоқда. Қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига субсидия, компенсация ажратиш тартиби ишлаб чиқилди