Андижонда газли сув сотилаётганда кислород баллони портлади

Андижонда газли сув сотилаётганда кислород баллони портлади
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда “Асакада газводанинг кислород балони ёрилиб кетди” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Андижон вилояти ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, видеодаги воқеа 30 май куни Асака туманиКамолот МФЙ” Марғулоний кўчасида содир бўлган. 25 ёшли Э.К. газланган ичимлик суви сотиш билан шуғулланаётган вақтида кислород баллони ёрилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда тадбиркор билан техника хавфсизлиги қоидалари бўйича қўшимча йўриқномадан ўтказилди ва ҳодиса омиллари ўрганилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар