Бухоро вилоятининг Ромитан туманида бир неча кундан буён чигирткалар босқини кузатилмоқда.
Ромитан туманидан кесиб ўтувчи А-380 Бухоро—Хоразм автомобиль йўлининг Газли шаҳарчасига яқин қисмида зараркунандалар кўпайгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улар чўл ўсимликларини еб битираётгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, расмийлар қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмага зарар етказмаслиги учун чигирткаларга қарши кураш чораларини кўрмоқда.
Экология вазири маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаевнинг ёзишича, чигиртка босқини билан боғлиқ табиий офат бўлиши ҳақида яқиндаги иқлимшунос Эркин Абдулахатов айтиб ўтганди.
“Афсуски прогнозлар тўғри чиқмоқда. Агар ҳукумат ва маҳаллий ҳокимийлар олимлар, шу жумладан, иқлимшуносларни эшитмасликда давом этса олдинда кутиб турган бу каби офатлар Ўзбекистон учун катта талофатлар олиб келиши мумкин. Олимларга қулоқ тутишни бошлаш керак”, — дейди Кушербаев.
Тошкент вилоятига қўшни Қозоғистоннинг жанубий вилояти Туркистонда ҳам чигирткалар тўдалари ҳаддан ташқари кўпайиб кетган.
Қозоғистон ҳукумати порталига кўра, мамлакат жануби Туркистон вилоятида қайта ишланган 260 минг гектардан ташқари яна 50 минг гектардан ортиқроқ тарқалиш ҳудудлари аниқланган.
“Биз ҳеч қачон бу йилгидек катта чигирткалар тарқалган ҳудудларга дуч келмаганмиз ва уларнинг тарқалиши мумкин бўлган оқибатларни эътиборсиз қолдирдик. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Давлат назорат қўмитасига барча процессуал масалаларни зудлик билан якунлаб, барча зарур техникаларни зарур бўлган ҳудудларга жўнатишни топшираман”, — деган бош вазир ўринбосари Серик Жумангарин.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотига кўра, 2024 йилда республикада зарарли чигирткаларнинг 574,8 гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши прогноз қилинган. Кузги ва баҳорги кузатувлар натижасида ҳашарот тухум қўйган ареаллар ҳам кўздан кечирилиб, фавқулодда вазият юзага келишини олдини олиш мақсадида кураш чоралари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”