Кадр: Telegram
Самарқанд вилояти Ургут туманида хўроз уриштириш учун махсус арена ташкил этган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ИИБ тезкор-қидирув хизмати томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада Ургут шаҳрида яшовчи 45 ёшли фуқаро махсус арена ташкил қилиб, хўрозларни пул эвазига уриштириб, қимор ўйинини ўтказаётгани аниқланган.
Суриштирувлар давомида бир неча фуқаро ўзларига тегишли бўлган хўрозларни уриштириш мақсадида олиб келгани маълум бўлган. Таъкидланишича, мазкур ўйинни томоша қилиш учун 200 га яқин одам келган.
Ташкилотчининг ёнидан томошага ташриф буюрган фуқаролардан йиғиб олинган жами 3 миллион 225 минг сўм миқдоридаги пуллар расмийлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан қиморхона ташкил қилган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисмига асосан, жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хўроз уриштиришда қатнашган ва ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди