Фото: Getty Images
АҚШ савдо вакили Кетрин Тай Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Кетрин Тайнинг Ўзбекистонга ташрифида президент Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат вакиллари ўртасида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Икки давлат ўзаро савдо ва сармоявий муносабатларни диверсификация қилиш, умумий иқтисодий устуворликлар бўйича мулоқотни чуқурлаштириш тарафдорлигини тасдиқлади.
Тай Ўзбекистонда экспорт диверсификациясини рағбатлантиришда GSP муҳим рол ўйнашини билдирди. АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги қатъиятини, мамлакат миллий қонунчилигини ЖСТ қоидалари ва тамойилларига мувофиқлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.
Америкалик мулозим Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси бўйича АҚШнинг кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилгани билан табриклади.
“Улар АҚШнинг Марказий Осиёда савдо ва транспорт алоқаларини кенгайтиришда кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолади. Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш мажбуриятини олди”, — дейилади АҚШ Савдо вазирлиги баёнотида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»