
Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими иш юритувида Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ижро варақасига асосан, “B.P.” корхонасига тегишли 9 млрд. 739 млн. 200 минг сўмга баҳоланган Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчасида жойлашган нотурар кўчмас мулк биноси АТИБ “Ipoteka bank” Тошкент шаҳар филиали Амалиёт бошқармаси фойдасига етказилган жами 8.587.964.865 сўм миқдоридаги моддий зарарни қоплашга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорга тегишли кўчмас мулк электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, 12 млрд. 400 млн. сўмга сотилган. Савдолардан тушган пул маблағлари ундирувчи банк фойдасига ўтказилиб, мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар