Кадр: Telegram
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳрида жойлашган Геодезия ва топохариталар тузиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари маҳаллий қурилиш фирмасига қарашли 701 метр квадрат бўлган ер майдонида кўп қаватли уй қуриш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ваколатли танишлари орқали тайёрлатиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 12,5 минг доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан архитектура-режалаштириш топшириғини тайёрлаб бериш эвазига 5 минг доллар олган вақтида вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи мансабдор таниши ҳам қўлга олинган.
Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Самарқанд вилояти бўлими суд бошқарувчиси Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Самарқанд туманидаги хўжалик моллари савдоси билан шуғулланувчи оилавий корхонани тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.
У корхона фаолиятини текшириш давомида, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда 1 миллиард 916 миллион сўм пул маблағи бошқа шахсларга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб юборилгани ҳолатини аниқлаган ва ушбу пул маблағи қайтарилмасдан корхонани банкрот деб эълон қилиш масаласини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1,2 минг доллар талаб қилган. Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда суд бошқарувчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ушланган.
Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлими суд бошқарувчиси Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Шофиркон туманидаги бино-иншоотларни қуриш ва таъмирлашга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятни тугатишга масъул этиб тайинланган.
Лекин у мансаб мавқейини суиистеъмол қилган ҳолда МЧЖ раҳбарини ишончига кириб, алдов йўли билан, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қайта текширув ўтказилмаси ҳамда давлат реестридан чиқаришда суд ва солиқ идораларидаги мансабдор танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 1000 доллар талаб қилиб, муқаддам 200 доллар олган. Суд бошқарувчиси қолган 800 долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланган.
2023 йилнинг сентябрь ойида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи томонидан етказилган зарар қоплангани боис, 2024 йилнинг январь ойида Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг ҳукми билан, унга нисбатан 18 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси раҳбари эса ўзининг ҳимоясида бўлган мазкур судланувчининг қариндошларидан муқаддам шартнома асосида 5 миллион сўм, шунингдек, шартномасиз 4,9 минг доллар олган бўлса-да, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида гўёки ҳуқуқ-тартибот идораларидаги танишларига пул берганини айтиб, яна 3 минг доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»