10:50 / 28.06.2024
146

Тошкентда нарколаборатория ташкил этган Украина ва Озарбайжон фуқаролари ушланди

Тошкентда нарколаборатория ташкил этган Украина ва Озарбайжон фуқаролари ушланди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалар савдоси билан шуғулланган шахслар аниқланиб, қамоққа олинди.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ДХХ ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, 1998 йилда туғилган Украина фуқароси ва 2001 йилда туғилган Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 грамм “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 килога яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кило прекурсорлар борлиги аниқланиб, просессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Маълум бўлишича, улар ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хом-ашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.

Сергели туманида қайд этилган ҳолатда, қўшни республикадан халқаро йўловчи ташувчи автобус орқали юборилган 4 килограм 799 грамм “Алфа-ПВП” синтетик наркотикни қабул қилиб олган вақтида мазкур туманда яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс қўлга олинган.

Аниқланишича, у Telegram мессенжерида фаолият юритувчи наркодўкон учун омбор вазифасини бажариб келган.

Бошқа ҳолатда эса, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган шахс ўзининг яшаш хонадони яқинида жойлашган электр трансформатори остига келгусида сотиш мақсадида 584 грамм гашиш моддасини яшириб қўйгани аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси просессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур фуқаро Telegram мессенжерида наркодўкон ташкил қилиб, хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган.

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда нарколаборатория ташкил этган Украина ва Озарбайжон фуқаролари ушланди