14:04 / 01.07.2024
190

Чирчиқда белгиланмаган жойда савдо қилган аёл ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди

Чирчиқда белгиланмаган жойда савдо қилган аёл ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди
Кадр: Telegram
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган сотувчи аёл юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқлардаги Чирчиқ шаҳрида сотувчи аёл қўлига бензин солинган елим идишни олиб, Миллий гвардия ходимлари олдида ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилгани тасвирланган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Аниқланишича, видеоёзувдаги шахс Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган 46 ёшли М.К. бўлиб (муқаддам уч маротаба жавобгарликка тортилган), 10 июнь куни савдо қоидаларини бузаётгани сабабли Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан берилган огоҳлантиришларига нисбатан ўзининг норозилик ҳаракатларини шу каби намойиш қилиш орқали билдиришга урингани аниқланган.

28 июнь куни М.К қайта огоҳлантиришларга қарамай бозор ҳудудида эмас, балки сотув учун белгиланмаган жойда ноқонуний савдо қилаётган вақтда ишчи гуруҳ томонидан аёлга тушунтириш ишлари олиб борилган. Ушбу жараёнда фуқаро М.К ходимларга провокация кўринишидаги салбий хатти-ҳаракатларни юзага келтиришга уринган.

Ушбу жараён давомида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат бўйича ҳозирда фуқаро М.К.га нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чирчиқда белгиланмаган жойда савдо қилган аёл ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди