
Узун туманида яшовчи А.Икрамов Тошкент вилоятида яшовчи С.Сатторова билан ўзаро танишади ва бир-бирларига кўнгил қўйиб ота-оналарининг розилиги билан оила қуришади. Афсуски, бир нафар фарзандли бўлишгандан сўнг орадан кўп вақт ўтмасдан ўзаро келишмовчиликлар сабаб ажрашишга қарор қилишади.
Оталик масъулиятини ҳис қилмаган А.Икрамов алимент тўлашдан ҳам бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинади.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қарздор ота Тошкент шаҳридаги “Фарҳод” деҳқон бозорида савдо-сотиқ ишлари билан банд бўлган вақтида қидириб топилди.
Қидирувда бўлган қарздор ота А.Икрамовнинг Тошкент шаҳридаги жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судидан видеоконференсия орқали иштироки таъминланиб, қўзғатилган маъмурий иш Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди биносида тарафлар иштирокида кўриб чиқилди. Бир нафар фарзанди таъминоти учун жами 37,5 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли, суднинг қарори билан қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар