© Sputnik / Алексей Витвицкий
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида “Ўзбекистоннинг кам углеродли ривожланиш имкониятлари: сценарийлар, оқибатлар, келажакдаги тадқиқотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда марказ, Франция тараққиёт агентлиги (AFD) ва Осиёда барқарор инфратузилма дастури (SIPA) экспертлари иштирок этди. Учрашувдан мақсад Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил ноябрь ойида Францияга ташрифи чоғида имзоланган “яшил иқтисодиёт” ва “иқтисодда карбонат ангидрид гази чиқиндиларини камайтириш” йўналишларидаги ҳамкорлик дастурини ишга тушириш бўлди.
Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистонда карбонат ангидрид (CО2) чиқиндиларини камайтириш бўйича самарали ечимларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлларини белгилаб олдилар.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида “Ўзбекистоннинг кам углеродли ривожланиш имкониятлари: сценарийлар, оқибатлар, истиқболдаги тадқиқотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
© ИТИМ жамоатчилик билан алоқалар хизмати
“Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлардан бири ва энг катта CО2 эмитентларидан бири ҳисобланади. Бу, биринчи навбатда, электр станцияларида қазиб олинадиган ёқилғиларнинг кенг қўлланилиши ва саноат жараёнларининг эскирганлиги билан боғлиқ”, — деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.
Таъкидланишича, сўнгги 30 йил ичида Марказий Осиёда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 1,5 даражага, яъни жаҳон бўйича ўртача кўрсаткичдан (0,7 даража) икки баравар кўпроққа кўтарилди. Шу билан бирга, прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб, у яна 1,6-2,6 даражага ошиши мумкин.
Жаҳон банки прогнозларига кўра, иқлим ўзгаришига мослашиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон иқтисодиёти 2050 йилга бориб 10 фоизга қисқаради, бу эса аҳоли бандлиги ва даромадларининг сезиларли даражада пасайишига олиб келади.
Қайд этилишича, иқлим ўзгаришининг биологик хилма-хилликка, атроф-муҳитга ва потенциал иқлим муҳожирларига давом этаётган таъсирини ҳисобга олиш керак.
Шу тариқа, Ҳамкорлик дастури доирасида иқтисодиётнинг углерод салоҳиятини камайтириш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш, Ўзбекистонда ушбу жараённинг имкониятларини баҳолаш, шунингдек, замонавий таҳлилий услуб ва воситаларни қўллаш режалаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу дастурнинг амалга оширилиши республикани экологик тоза ва кам углеродли ривожланиш моделига ўтишига ёрдам беради.
Муҳокама давомида иштирокчилар, шунингдек, мамлакатда иқтисодиёт тармоқлари томонидан эмиссияларнинг асосий манбалари энергетика (76 фоиз), қишлоқ хўжалиги (18 фоиз), саноат (5 фоиз) ва чиқиндилар (1 фоиз) эканлигини таъкидладилар.
Энг муҳим ифлосланиш манбалари газ ва нефтдан метан чиқиндилар (35%), электр ва иссиқлик энергиясидан CО2 (21%), саноат секторидан CО2, жумладан қурилиш (16%), чорвачилик (15%) ва турар-жой секторидан CО2 (13%).
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг декарбонизация жараёнларини (иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар) фаоллаштириш бўйича асосий қадамларидан бири энергия бозорини либераллаштириш эканлиги қайд этилди.
“Бу энергия тежашга ёрдам беради ва хусусий секторнинг қайта тикланадиган энергия манбаларига сармоя киритиши учун қулай шарт-шароит яратади”, – деди тадбир иштирокчилари.
Шунингдек, улар 2030 йилга бориб республикада электр энергиясига бўлган талаб 120 миллиард кВт/соатга етишини кўрсатди. Таъкидланишича, 2026 йилда қайта тикланадиган энергия манбалари улушини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида 25 фоизга етказиш табиий газни тежаш ва CО2 чиқиндиларининг 37,4 миллион тоннага кўпайишининг олдини олади.
Экспертлар учрашуви доирасида манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга қарор қилинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”