773
Муниса Ризаева қимматбаҳо автомобиллари, қураётган ҳовлиси ҳамда Instagram’дан қанча пул ишлашини айтди
Блогер Жаҳонгир Латипов Муниса Ризаева билан интервью ташкиллаштирди. Ушбу интервьюда хонанда автомобиллари ҳамда шахсий ҳаётидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.
— 2023 йилда Gelandewagen автомобилини 420 минг долларга харид қилдик. Ундан кейин турмуш ўртоғим менга яна бир Mercedes автомобилини совға қилди. Чунки мен у пайтда хизматларга Malibu’да юрардим. Кейинроқ мен ҳомиладор бўлдим ва Филиппиндан энагамиз учиб келди ҳамда турмуш ўртоғим энди фарзандли бўлсак, ҳаммамиз бу автомобилга сиғмаймиз, деб 7 кишилик Lixiang L9 автомобилини олиб бердилар. Ҳозирда ёки Урус ёки Rolls-Royce автомобилини сотиб олмоқчимиз, дейди хонанда.
Фото: Instagram
Муниса Ризаева Instagram’дан қанча даромад топиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.
— Ҳозирги кунда Instagram’имда жуда катта жамоа ишлайди. Саҳифамни юритиш учун жуда катта маблағ сарфлаймиз. Instagram’им фаоллиги жуда ортиб кетган. Олдин Муниса Ризаевани яхши кўрган бўлишса, ҳозирда Арсений иккаламизни жуфтлик сифатида кузатиш ҳаммага қизиқ бўляпти. Саҳифамда чиқадиган рекламалар жуда қаттиқ танлаб олинади. Stories’имда реклама жойлаш 3500 доллардан 10 минг долларгача. Яқинда биз битта шартнома тузиб, битта постни 120 минг долларга жойлаштириб бердик.
Хонанда, шунингдек, айни пайтда пойтахтдан ер сотиб олиб, уй қураётгани ҳақида ҳам гапирди.
— Ҳозирги кунда шаҳардан сал узоқроқда 11 сотих ер сотиб олиб, ҳовли қуряпмиз. Барча харажатлар турмуш ўртоғимнинг зиммасида. Айни пайтда ҳомиладор бўлганим учун тўй хизматларини камайтирганмиз. Авваллари бир кунда 10 дан ортиқ хизматга борсак, бугун кўпи билан 5 та тўйга чиқяпман.
"Фарзандимнинг жинсини биламан, лекин оммага ошкор қилишни хоҳламайман. Биз исм ҳам танлаб қўйганмиз", дейди Муниса Ризаева.
Муниса Ризаева, шахсий ҳаёти, қимматбаҳо автомобиллари “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”