Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ
Тошкент вилояти Янгийўл туманида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 13 июль куни соат тахминан 14:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг 23-километрида содир бўлган.
Янгийўл—Тошкент йўналишида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Х.Ш. Damasъни бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган, 1990 йилда туғилган М.И. бошқарувидаги Gentra’нинг орқа қисмига бориб урилиши натижасида ағдарилиб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Damas’нинг бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”