Фото: Shutterstock
“Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси эълон қилинди.
Манзил-колонияларида жазо муддатларини ўтаётган 9603 нафар (9169 нафар эркаклар, 434 нафар аёллар) маҳкумлар томонидан 2023 йилда 371 та алкогол маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқ қўпол тарзда тартиббузарлик содир этилган.
Манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар соқчисиз, аммо назорат остида сақланиши, яъни муассаса ҳудудида эркин ҳаракатланишга имконияти мавжудлиги, шу билан бир қаторда, иш билан боғлиқ тарзда муассаса ҳудудидан ташқарида ҳам бўлишлари натижасида уларни назорат қилиш жараёнида қийинчиликлар юзага келтиради.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан алкогол маҳсулотлари, шунингдек таркибида спирт бўлган бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳолатлари фактини тезкорликда аниқлаш мақсадида колония фаолиятига алкотестер мосламаларини жорий қилиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда алкотестер мосламаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш зарурияти мавжуд.
Буйруқ лойиҳасида Ўзбекистон ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш билан бир қаторда, манзил-колониялари навбатчилик қисмларига алкотестер воситасини ўрнатиш ҳамда мазкур муассасаларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан содир этилаётган тартиббузарликлар сонини камайтириш мақсади кўзланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”