11:13 / 17.07.2024
568

Миробод туман судида суд бошланмай унинг якуни маълум қилиб қўйилди

Миробод туман судида суд бошланмай унинг якуни маълум қилиб қўйилди
Фото: Видеодан кадр
“Қишлоқлик”ларни ҳақорат қилган қизга нисбатан ишни кўрган суд жараёнидаги бир эпизод эътиборни тортди: бошқа судя ишни кўраётган суд мажлисига туман суди раиси кириб келган ва ҳали кўриб тугалланмаган иш бўйича қамоқ жазоси берилмаслигини айтган. Савол туғилади: судянинг эркинлиги қаерда қолди?

Қишлоқликларни ҳақорат қилиши ортидан 15 сутка олган қиз ҳодисаси ҳали унутилмай туриб, айни шу қилмишни унданда оғирроқ сўзлар билан такрорлаган қизга жарима қўлланди.

“Замон” информацион дастури тайёрлаган лавҳада кўринишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида ўша қизга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш кўриб чиқилиши арафасида мазкур суд раиси Сардор Содиқов суд мажлиси залига кириб, блогер ва ОАВ ходимлари билан мулоқот қилади.

Мулоқот жараёнида суд раиси уларга “ҳуқуқий дарс” бераркан, ҳали мазмунан кўриб чиқилмаган (!) маъмурий иш мазмуни, ҳуқуқбузарнинг шахси, унга қандай жазо тайинланиши ҳамда бунинг асосларини билибми ё билмай аввалдан маълум қилиб қўяди.

Агар буни ҳозир қамайдиган бўлсак, бунга ҳам тескари қараши мумкин халқимиз. Шунинг учун сизларга боғлиқ, сизлар тўғри ёритиб берсанглар тушунадиган қилиб... Ҳамма тушунсин-да нега қамамаётганимизни. 41-моддада фақат жарима. Ҳам бу уйда гапиряпти-да, кўчада эмас. Кўчада гапирганида бошқа гап эди. Ва яна битта асосий нарсаси, 3 ёшгача боласи борларга, I ва II гуруҳ ногиронларига суд маъмурий жазо сифатида қамоқ жазоси беролмайди”, деган суд раиси журналистларга қарата.

Журналистлар ҳали маъмурий иш бўйича суд жараёни бошланмай унинг хулосаси ҳақида билиб бўлган.

Суд раисининг ушбу хатти-ҳаракатларини ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилиб кўрдик.

“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига кўра, судялар мустақилдир, фақат қонунга бўйсунади. Судяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси Сардор Содиқовнинг хатти-ҳаракатларида бошқа судянинг иш юритувида бўлган суд ишларига аралашиш аломатлари яққол кўринади. ЖИБ Миробод туман суди раиси бошқа судянинг иш юритувидаги “дело” бўйича суд процессига кириб, фикр-мулоҳаза билдириши ушбу ишни кўриб чиқаётган судянинг мустақиллигини чеклашга ҳам олиб келган бўлиши мумкин.

Ваҳоланки, Судялар одоби кодексининг 11-моддасида суд раиси (ҳайъат раиси) ташкилий-маъмурий ваколатларини амалга оширишда судяларнинг мустақиллигини чекловчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйишга ҳақли эмаслиги белгилаб қўйилган.

Суд раиси ва судянинг журналистлар олдида ҳуқуқбузарга тайинланажак жазо ҳақида гапириши ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати бекор қилинишига асос ҳам бўлиши мумкин.

Мазкур ҳолатга Судялар Олий Кенгашининг муносабати билан қизиқдик. Аммо кенгаш ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров саволларимизни жавобсиз қолдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миробод туман судида суд бошланмай унинг якуни маълум қилиб қўйилди