11:30 / 18.07.2024
50

Ўзбекистонда Омбудсман ваколатлари кенгайтирилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда Омбудсман ваколатлари кенгайтирилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ваколатлари кенгайтирилиши кутилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг хабар қилишича, 17 июль куни Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси 9 боб, 56 моддадан иборат. Қонун лойиҳаси билан Омбудсманнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш мақсадида халқаро тажрибани ўрган ҳолда унда Омбудсман ўз олдида турган вазифаларини монеликсиз ва самарали амалга ошириши учун қўшимча кафолатлар белгиланмоқда.

Шунингдек, Омбудсманнинг фаолияти тўғрисидаги маъруза Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида ҳар йили эшитилиши назарда тутилмоқда. Давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида Омбудсман томонидан президент ва Олий Мажлис палаталарига ахборот тақдим этиш тартиби мустаҳкамланяпти.

Якунда ишчи гуруҳ томонидан қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун киритишга келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Омбудсман ваколатлари кенгайтирилиши кутилмоқда