Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 7-14 июл кунлари ўтказилган Халқаро биология олимпиадасидан Ўзбекистон жамоаси четлаштирилгани маълум бўлди.
Бунга Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицей ўқитувчисининг ўқувчига ёрдам бергани сабаб бўлган. Оқибатда IBO бошқарув кенгашининг қарори билан бутун жамоа натижалари бекор қилиниб, ўзбек делегацияси олимпиададан четлаштирилган (Ўзбекистон жамоасидан 4 нафар йигит-қиз иштирок этаётганди).
Воқеа ортидан Ўзбекистон IBO’га аъзо давлатлар рўйхатидан ҳам чиқариб юборилган бўлиши мумкин. Боиси Халқаро биология олимпиадасининг расмий сайтидаги аъзолар харитасида Ўзбекистон номи сўроқ остида қолдирилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “кейинги йилда Ўзбекистон жамоасининг олимпиадада иштироки масаласи ҳали аниқ белгиланмаган” дея изоҳ берди.
Таъкидланишича, бу бўйича аниқ қарор 2025 йилги олимпиадага таклифнома жўнатиш жараёнида маълум бўлади.
“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларимизнинг нуфузли халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда”, — дейилади вазирлик изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқаро биология олимпиадасида 1997 йилдан бери қатнашиб келади. Бу йилги олимпиадада 80дан ортиқ мамлакатдан 320 нафардан зиёд ўқувчилар қатнашиши маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 7 та фойдали одат
Иссиқда кўп терламасликнинг 3 та синалган усули
Украина собиқ бош вазири: “Зеленский Украина глобал қудратини буткул йўқотишига олиб келди”
Анжелина Жоли Бред Питтдан унга қарши даъвони қайтариб олишни сўради
Путиннинг Москва шимолидаги қароргоҳида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Тошкентда қурилганига уч кун бўлган автобус бекати қулаб тушди (видео)
Конгрессмен: “Трамп сайловда ғалаба қозонса, дунёга тинчлик қайтади”