#Qonimdagalaba челленжи Uznet'да катта шов-шувга айланиб, минглаб одамларни бир ғоя атрофида бирлаштирди. Челленж доирасида турли соҳа вакиллари томонидан 2000 дан ортиқ видео тайёрланиб, кўришлар сони умумий 10 миллиондан ошди. Бир сўз билан айтганда, челленж бутун мамлакат бўйлаб тарқалди.
#Qonimdagalaba челленжи оддий, аммо жуда таъсирли концепцияга эга. Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа доирасида иштирокчилар футбол мавзусида ўзларининг ноёб маҳоратларини, истеъдодларини намойиш қилиши ёки шунчаки ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган воқеаларни тасвирга олиб #qonimdagalaba ҳештеги билан Instagram тармоғига жойлаштириши лозим эди.
Челленж қисқа муддатда тармоқларда «вирус»га айланди. Instagram фойдаланувчилари ўз саҳифаларида жойлаштирилган видеолар тармоқдаги тавсия қилинган видеолар қаторидан жой олди. Кўплаб машҳур видеолар миллионлаб кўришлар ва минглаб лайкларни тўплади, бу эса челленжнинг янада кенг тарқалишига сабаб бўлди.
#Qonimdagalaba челленжи одамларни бирлаштирибгина қолмай, балки кучли ижтимоий ҳаракатни ҳам яратди. Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан ва ҳатто ундан ташқаридаги одамлар ўз ҳикоялари билан ўртоқлашиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлашди ва бирдамлик муҳитини яратишди. Бу оддий ғоялар ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, жамиятга катта таъсир кўрсатиши мумкинлигини яна бир бор исботлади.
Ушбу челленж 24 июлга қадар давом этади ва унда барча иштирок этиши мумкин. Батафсил маълумот қўйидаги ҳаволада: https://t.me/uzbekistansclub/457 “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди