Фото: Самарқанд вилояти экология бошқармаси
Самарқандда қурилиш фирмаси 31 та ноёб дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар “Боғимайдон” МФЙда жойлашган 16-боғча ҳудудида қўшимча 150 ўринли бино қуриш ва ҳудудда қайта қурилиш ишларини олиб бораётган “Самарқанд махсус сув дренаж” МЧЖ томонидан 31 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланган.
Жумладан, 30 туп диаметри 6,6 сантиметрдан 24,5 сантиметргача бўлган Элдор қарағайи ва 1 туп диаметри 27 сантиметр бўлган теракни боғча биносининг ерости қисмини қазиш вақтида кесиб ташлагани ва илдизларини йўқ қилгани ҳолати аниқланган.
Олиб борилган тезкор ўрганишлар жараёнида “Самарқанд махсус сув дренаж” МЧЖ томонидан дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб ташланиши оқибатида табиатга 260 620 000 сўм зарар етказгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан қонун талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди