29
Пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдаланганлик учун 8,5 млн сўмгача жарима солиниши мумкин
Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жазо чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров маълум қилди.
Толибжон Мадумаров
Фото: Сенат ахборот хизмати
Толибжон Мадумаровнинг айтишича, бундай воситлар авваллари байрам арафасида ишлатилгани кузатилган бўлса, эндиликда туғилган кунларда, тўйларда ишлатилиш ҳолатларига дуч келинмоқда.
Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 185 прим 1-моддаси бўйича (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан (1 миллион 7 миллион сўм) йигирма бараваригача (6 миллион 800 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жазо кучайтирилмоқда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс киритилаётган ўзгартиришга кўра:
- пиротехника буюмлари ишлатганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан (1 миллион 7 миллион сўм) йигирма беш бараваригача (8 миллион 500 минг сўм) миқдорда;
- пиротехника буюмлари савдоси билан шуғуллангани учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан (5 миллион 100 минг сўм) ўттиз бараваригача (10 миллион 200 минг сўм) миқдорида;
- республикага олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан (10 миллион 200 минг сўм) эллик бараваригача (17 миллион сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қўшимча қилинишича, шу вақтга қадар пиротехника буюмлари қонунга хилоф равишда фойдаланилганлик ҳолати бўйича Миллий гвардия ходимлари томонидан чора кўрилган бўлса, энди пиротехника муомаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқлаш ички ишлар органларига яъни профилактика инспекторларига берилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди