“Саидазиз Медгородок” ишида суд тергови якунланди. 26 июл кунги суд мажлисида прокурор музокара нутқига чиқиб, суддан Саидазиз Саидалиевга 20 йил, Мирсолиҳ Мирхўжаевга 15 йил, бошқа судланувчиларга 3 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўраган. Бу ҳақда судда иштирок этган Kun.uz мухбири хабар берди.
Жумладан, давлат айбловчиси судланувчилар Ш.Самиевга 15 йил; Ғ. Ўринбоев, Ф.Алимов ва Ж.Бадаловга 13 йил; Ш. Қувватов, А.Акрамов, У. Раҳимов ва И. Сотиболдиевга 12; Самадовга 11 йил; Д. Султоновга 8 йил ва бошқа судланувчиларга турли муддатларга қамоқ жазоси, жазони умумий тартибли колонияларда ўташни белгилашни сўради.
Маълум бўлишича, судланувчи Саидазиз Саидалиевга дастлабки тергов органи томонидан жиноят иши юзасидан 14 та эпизод бўйича айблов эълон қилинган. Прокурор музокара нутқида Б.Қудратуллаевни 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташни белгилашни сўраган. Жиноий йўл билан орттирилган пул ва бошқа бойликларни жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга, қолган қисмини давлат фойдасига ўтказишни сўраган.
Кейинги суд мажлисида адвокат ва судланувчилар тингланади. Суд 30 июлга қадар танаффус эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди