08:56 / 29.07.2024
285

ОТМга кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали эълон қилинди

ОТМга кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали эълон қилинди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш балини маълум қилди.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 %и), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %и) этиб белгиланди.

Минимал ўтиш бали нима?

Вазир Қўнғиротбой Шарипов “O’zbekiston 24” телеканалига берган интервьюсида бунга изоҳ бериб ўтганди.

"Минимал ўтиш бали шу вақтга қадар контрактга 56,7 балл, грантга эса 68 балл эди, яъни 56,7 баллдан кам тўплаганлар квота тўлмай қолса ҳам талабаликка тавсия этилмаган деб топилади. Масалан, математикага 50 та квота ажратилган, шу йўналишга 20 нафар талаба топширган, 12 нафари 56,7 баллдан юқори балл тўплади, қолган 8 нафари 50,45 ёки 56 балл тўплади, ана ўша 56,7 баллдан кам тўплаган 8 нафар абитуриент автоматик тарзда талабаликка тавсия этилмаган ҳисобланади, улар супер-контрактга ҳам қабул қилинмайди, 38 та квота бўшаб қолса ҳам фақат 56,7 баллдан юқори балл тўплаган 12 нафар абитуриент қабул қилинади холос", - деди вазир.

Давлат грантидаги минимал ўтиш бали ҳам худди шундай: 68 баллдан кам тўплаганлар грантга ажратилган квота тўлмай қолса ҳам грантга қабул қилинмайди, 68 баллдан кам лекин 56,7 баллдан юқори олган бўлса, фақат контрактга қабул қилинади, грантга ажратилган квота эса бўшлигича қолаверади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМга кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали эълон қилинди