11:29 / 04.08.2024
130

Фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда ушланди

Фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда ушланди
Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси
Автомобиль олди-сотдисидаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда ушланиб, депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбул шаҳрида қўлга олинган, 2014 йилдан буён автомобиль олди-сотдиси соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган, 1979 йилда туғилган Ж.Х. 3 август куни бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралди.

Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади”, дейилади хабарда.

Бош консулхона сўнгги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан келаётган мурожаатлар сони ортганини инобатга олиб, фуқаролардан уларга алданиб қолишдан огоҳ бўлишга чақирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда ушланди