22:18 / 04.08.2024
106

Самақандда кадастр ходими 1,5 минг доллар олаётганида қўлга тушди

Самақандда кадастр ходими 1,5 минг доллар олаётганида қўлга тушди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида фуқародан ер ва уй-жойни ҳужжатлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб беришини айтиб пул олган кадастр ходими ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

30 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати, Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупцияга ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда давлат Кадастр палатаси Паст Дарғом тумани филиали ходими фуқародан “Туркман” маҳалласида жойлашган ер майдони ҳамда унда қурилган уй-жойга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб бериш эвазига 1,5 минг доллар олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самақандда кадастр ходими 1,5 минг доллар олаётганида қўлга тушди