117
Фуқарони 55 минг доллар эвазига мансабдор қилишни ваъда қилган директор 6 йилу 2 ойга қамалди
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги Баркамол авлод болалар мактаби директори вазифасида ишлаб келган аёл Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди ҳукмига кўра, 6 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақдаги суд ҳукми 2024 йилнинг 6 август куни эълон қилинган.
Судланувчи И.Х. 2022 йил 2 июндан бошлаб Кўкдала туманидаги Баркамол авлод болалар мактаби директори лавозимида ишлаб келган бўлиб, Қарши туманидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ишончига кириб, таълим соҳасида юқори лавозимда ишловчи таниши орқали уни Яккабоғ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлигига ўтказишни ваъда қилган. Эвазига 55 минг доллар бериши кераклигини айтиб, олдиндан 30 минг долларни олган пайтда қўлга олинган.
У шунингдек, директор ўринбосарига 300 доллар эвазига Best Publication илмий тадқиқотлар ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш марказининг “Энг яхши хизматлари учун” эсдалик нишонини ҳам олиб берган.
2024 йил 11 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Сайёр” кафесида қўлга олинган директорга 2024 йилнинг 6 август куни ҳукм ўқилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди