Шўрчи туманида яшовчи Н.Бобоев турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилик сабаб ажрашишга қарор қилади. Афсуски, турмуш ўртоғини ўзининг икки нафар фарзандлари билан бирга ота уйига кўчиб кетишига мажбур қилади.
Ёлғиз она вояга етмаган фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлай олмаганлиги сабабли алимент ундиришни сўраб судга қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб 2017 йил март ойидан бошлаб Н.Бобоевдан алимент ундириш белгиланади. Қарздор ота фарзандлари учун тўланиши лозим бўлган алимент тўловларини доим кечиктириб, қачонки давлат ижрочилари безовта қилганда қисман ёки бир неча ойлаб умуман алимент тўламай келган.
Шу боисдан Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздор ота бир неча бор расман огоҳлантирилган бўлса-да, алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
Афсуски, маъмурий қамоқ жазосидан ўзига тегишли хулоса чиқармаган қарздор отага нисбатан Бюронинг туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.
Қарздор ота қўзғатилган жиноят иши бўйича икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини тушуниб етгандан сўнг суриштирув жараёнида дастлаб август ойининг бошида 5 миллион сўм ҳамда куни кеча 65 миллион сўм жами 70 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди. Ундирилган алимент қарздорлиги ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди