Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида, ҳудудларда давлат ташкилоти, идора ҳамда вазирликлар раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, Бюро директори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида бўлиб, Қўқон шаҳри, Тошлоқ ва Риштон туманидаги Халқ қабулхоналарида 12-14-август кунлари сайёр қабул тадбирларини ташкил этишди. Мазкур қабуллар давомида,жами 57 нафар жисмоний ва юридик шахс вакиллари қабул қилинди.
Қабул давомида келиб тушган жами мурожаатларнинг 31 таси алимент қарздорлигини ундириш, 10 таси қарз ундириш, 2 таси алимент қарздорликни қайта ҳисоблаш, 12 таси бошқа масалаларда бўлган.
Бюро директори томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли таркибий тармоқ раҳбарларига кўрсатма ҳамда топшириқлар берилиб, назоратга олинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди