13:23 / 20.09.2016
10 759

Рамзан Қодиров Чечен аёллари куни байрамига совут кийган ҳолда ташриф буюрди

Рамзан Қодиров Чечен аёллари куни байрамига совут кийган ҳолда ташриф буюрди

Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Россиядаги сайловлар кунида ўтказилган Чечен аёллари куни байрамига совут ва дубулға кийиб, найза кўтарган ҳолда келди, дейилади "Кун" нашрида.

Рамзон Қодиров Чеченистон раҳбари сайловларида 97,05 фоизлик овоз йиғди.

"Овоз бериш ишлари якунланди. Мен Чечен аёллари куни муносабати билан ташкил қилинган байрамга ташриф буюрдим. "София" саройида юзлаб хотин-қизлар тўпланган. Мен аввал ҳам айтиб ўтганимдек, чечен аёллари кўплаб оғир кунларни бошдан кечиришган. Ҳозир эса улар ҳаётдан баҳра олиб яшайдиган давр келган. Улар энди ўз фарзандлари ва яқинлари ҳаётидан хавфсирашларига ҳожат йўқ. Биз ҳар йили чечен аёллари фан ва маданият соҳаларида янги ютуқларга эришаётганидан мамнун бўлмоқдамиз. Мен барча чечен аёлларини қутлайман. Барча қизларга совғалар берилди", дея ёзган у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамзан Қодиров Чечен аёллари куни байрамига совут кийган ҳолда ташриф буюрди